Красноэ Селодаги Ленин ҳайкали таҳқирланди
Октабр инқилобининг йиллиги куни Қизил Селодаги боғда болшевиклар Владимир Ленин ҳайкали устига номаълум шахслар «Иуда(сотқин) ва қотил» деб ёзиб кетишди.
Мазкур таҳқирлаш ҳаракати тасвирлари ижтимоий тармоқдаги маҳаллий гуруҳларда пайдо бўлган. Бу ҳодиса ҳақида хабар берилгач, полиция ҳодиса жойига етиб борган ва бу ишни қилган шахсни аниқлаш бўйича қидирув ишлари олиб боришни бошланаган.
Бундай ҳолат биринчи марта бўлаётгани йўқ. 2017-йилда, Октабр тўнтаришининг юз йиллиги арафасида номаълум шахслар Ленин ҳайкалига бўёқ сочиб, кўкрак қисмига «қотил» деб ёзиб кетишган, шунингдек, дарахтларга Ленин сўзларидан иборат сўзлар ёпиштиришган эди.
Эртаси куни коммунал хизмат ходимлари ёзувни ўчириб ташлашган ва ҳаракат иштирокчиларига нисбатан вандализм бўйича жиноий иш қўзғатишган.
Шарҳлар