Саида Мирзиёева креатив иқтисодиёт бўйича конференцияда қатнашди
2 октябрь куни Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бошланди. Бу ҳақда ушбу конференцияда иштирок этаётган Саида Мирзиёева маълум қилди.
“Бугун Тошкент шаҳрида ижод ва инновация кучига ишонган ҳар бир инсон учун муҳим воқеа — Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бошланди. 80 дан ортиқ мамлакатдан 2000 дан зиёд иштирокчи креатив соҳалар келажагини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар яратиш учун бир жойга жам бўлди”, — дейилади хабарда.
Конференция 4 октябрга қадар давом этиб, унинг якунларига кўра, Ўзбекистонда 2030 йилгача Креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ва 2025—2026 йилларда уни амалга ошириш давлат дастури лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Шарҳлар