Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга $260 млнлик кредит ажратади
Президент “Ислом тараққиёт банки иштирокида “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” 2-босқич лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолади.
Унга кўра, Ўзбекистон “Ислом тараққиёт банки»дан 20 йил муддатга $260 млнлик имтиёзли кредит жалб қилмоқда.
«Ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 2024−2028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади», – дейилади хабарда.
Лойиҳа доирасида 20 мактаб, 14 боғча, 10 та оилавий шифокор пункти қурилиши ҳамда 200 км ичимлик суви (16,1 км Самарқандда) (105 км Қашқадарё), (78 км Сурхондарё) тортилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, белгиланган туманларда 368 километр электр тармоғи тортилиши ва 53 та трансформатор ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.
Қарийб 330 километр йўл инфратузилмаси яхшиланиб, бунинг учун 717 млрд сўм сарфланади.
Шарҳлар