Кредитини тўламаган қарздорнинг автомобили жарима майдончасига қўйилди

Фото: yuz.uz

Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувига суднинг қарорига кўра даъвогар «ТEНГE БАНК» фойдасига жавобгар О.А. дан кредит ва унинг фоизларидан 318 млн. сўм ундириш вазифаси келиб тушган.

«Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида, қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилди», – дейилади хабарда.

Бироқ, қарздор «оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним» қабилида иш тутиб, мажбуриятни бажармаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида, бугунги ўтказилган тадбир давомида гаровда бўлган «KIA K 52» русумли автомашина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.