Кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Фото: ochun.uz

Тошкент шаҳарида “G.K.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 18 млрд сўм кредит эвазига “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Хабарга кўра, “Қўнғирот туманида эса “A.V.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган ва 787,4 млн сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган”.

Бундан ташқари, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.