Кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари қўлга тушди

Фото: obzor it

Пахтачи туманида “A.E.” хусусий корхонаси раҳбари “Э.А.” пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган ускуналарни сотиб юбориб кредит маблағларини талон-торож қилган. Шунингдек, ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари “A.E.” корхонаси томонидан ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, ускуналарни гаров таъминоти сифатида олиб қўймаган.

«Пахтакор туманида “O.S.” ва “П.О.” МЧЖ масъул шахслари “П.О.” МЧЖга ёмғирлатиб суғориш технологиясини сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига 849,9 млн сўмлик ишларни бажариб, 1,9 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирди», – дейилади хабарда.

Қўнғирот туманида «Sh-Sh.” корхонаси масъул шахслари ва бошқалар автомобилларга хизмат кўрсатиш ускуналари олиш учун ажратилган 1,4 млрд сўм кредит маблағини “M.T.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб олган ва уни талон-тарож қилган. Банк филиали масъул шахслари эса ажратилган кредит маблағининг мақсадли сарфланишини ва гаровга қўйилган мулкнинг сақланишини ўрганмаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.