Кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарлар иши фош этилди

Фото: кредит род залог

Булунғур туманида “F.M.” хусусий корхонаси раҳбари З.А. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

«Пайариқ туманида “Ch.F.” МЧЖ раҳбари Ғ.М. эса тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиб юборган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.