6 997 та лойиҳага кредит маблағлари ажратилган
«Бизнесни ривожлантириш банки»АТБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:
- Уларни амалга ошириш учун лойиҳанинг умумий қиймати 647,0 млрд. сўмлик кредит шартномалари имзоланиб, ажратилган кредит ҳажми эса 613,0 млрд. сўмни ташкил этган;
- 2024 йил 15 апрель ҳолатига кўра “Бизнес портал” платформасига юборилган 34 560 нафар ташаббускорнинг аризалари скоринг босқичида ижобий баҳоланган ва мазкур жараён инсон омили иштирокисиз амалга оширилган;
- Ҳоким ёрдамчилари томонидан 30 595 та лойиҳага ижобий тавсия берилган. Ҳозирда ҳоким ёрдамчилари томонидан ўрганиш жараёнидаги лойиҳалар сони 1 665 тани ташкил қилади;
- 18 030 та ташаббускор томонидан имтиҳон топширилган бўлиб, улардан 15 491 таси сертификатни қўлга киритишган;
- Давлат раҳбарининг жорий йил 15 мартдаги ПҚ-130-сонли қарори билан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури бўйича молиявий инструментлар янада кенгайтирилган.
Улашиш:
Шарҳлар