Кредитларни ўзлаштирган собиқ менежер ва банк хизматлари маркази раҳбари қўлга тушди
Қашқадарё вилояти Касби туманида фуқаро Ю.Ш. ҳудудий тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида фуқаро Т.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз кредит шартномаларини расмийлаштириб, жами 304,3 млн сўм кредит маблағларини олиб ўзлаштирган.
«Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида ҳудудий тижорат банки Янгиер шаҳар банк хизматлари маркази собиқ раҳбари И.Б. ва бошқалар фуқаро Ғ.С.га ажратилган 390 млн сўм кредит маблағини унинг хабардорлигисиз нақдлаштириб олишиб, шундан 260 млн сўмини Ғ.С.га бериб, қолган 130 млн сўмини ўзлаштирган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар