666,6 миллион сўм кредит МЧЖ томонидан ўзлаштирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди.
“A.A.” масъулияти чекланган жамият масъул шахслари ва бошқалар ишлаб чиқариш цехи биносини сохта ҳужжатлар билан гаровга қўйиб, наслли чорва молларини олиб келиш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 666,6 миллион сўм кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар