Кредит тарихини “музлатиб” қўйиш имконияти яратилди
Эндиликда ўзбекистонликлар ўз кредит тарихини ўрганилишини чеклаб қўйса бўлади. “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит тарихи бўйича маълумотларни ҳимоя қилиш учун “Freeze” хизматини ишга туширди.
Мазкур хизмат орқали ўзбекистонликлар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) «КАТМ» Кредит бюросидан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади ва кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўлади.
Муҳим: Бундай ҳолатда уларнинг ўзлари ҳам банкка мурожаат қилганда кредит ололмайди. Кредит олиш учун “Freeze” хизматини ўчириб туриш керак.
Ушбу хизматдан фойдаланиш 2025 йил 1 январгача бепул ҳисобланади. Кейин эса БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида (ҳозирда 10 200 сўм) тўлов қилинади.
Хизматдан portal.infokredit.uz/login орқали фойдаланиш мумкин.
Шарҳлар