,

Кремл “Евросиё рақамли валютасини” яратиш масаласини муҳокама қилмоқда

Кремль
Вид на Большой Кремлевский дворец в сентябрьских сумерках. Московский Кремль

2022 ва 2023 йилларда Кремлда АҚШ долларининг жаҳон иқтисодиётидаги ролини қандай камайтириш бўйича бир неча учрашувлар ўтказилди. Бу Европа давлатларидан бирининг разведкаси томонидан олинган Хавфсизлик кенгашининг “ички” ҳужжатларида айтилган, деб ёзмоқда Washington Post.

Ўтган ёзда Кремлда тарқалган бир ҳужжат Хитой билан биргаликда янги молиявий тизим, шунингдек, блокчейн каби муқобил тўлов тизимларига асосланган “Евросиё рақамли валютаси”ни яратиш имкониятини муҳокама қилингани қайд этилади.

Россиянинг асосий мақсади Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарб томонидан яратилган глобал молиявий тизимни йўқ қилиш ва Қўшма Штатларни бу тизим берадиган кучдан маҳрум қилиш, дейилади ҳужжатлардан бирида.

Хитой Москванинг режаларини қўллаб-қувватлашдан манфаатдорми ёки йўқми, номаълум, дейди Европа давлатларидан биридаги разведка ходими.

Дмитрий Песков Washington Post нашрига берган изоҳида Россия АҚШни жаҳон молия тизимидаги ҳукмронликдан маҳрум қилмоқчи эмаслигини айтган. Шу билан бирга, Россия «иқтисодий алоқаларнинг янги тизимини қурмоқда, чунки эскиси ишончсиз, ёлғон ва хавфли бўлиб чиқди», – деган Песков.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.