,

Кремлда Путин билан интервью ташаббускори сифатида Карлсонни кўрсатишди

Фото: Интерфакс

Америкалик журналист Такер Карлсон президент Владимир Путиндан интервью олиш ташаббуси билан чиқди, – деди давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Дарҳақиқат, унинг ўзи бизга чиқди. У ушбу суҳбатни таклиф қилди. Биз унинг материалларини, унинг аудиториясини фаол кўриб чиқдик, у ёки бу масалаларни қай даражада мувозанатли ёритишини  кўриб чиқдик. Ва биз президентга шундай интервьюни тавсия қилиш керак деган хулосага келдик”, – деди Песков “Россия-1” телеканалининг “Москва. Кремль. Путин” дастурида журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида (иқтибос “Интерфакс”дан олинган).

Песковнинг сўзларига кўра, Карлсонга Путин билан интервью чиққанидан кейин “қийин бўлмоқда”. «Бошқа томондан, у жуда ақлли одам, эҳтирослар шу даражада кучли бўлишини олдиндан билган эди (…) Ростини айтадиган бўлсак, бу интервью унга муносиб даражада машҳурлик қўшганини айтиш керак», – дея қайд этади Песков.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.