Кремлпараст ботлар Ғарбга ядро зарбаси билан таҳдид қила бошлади
1122 та бот аллақачон АҚШнинг Украинага Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга берган рухсатига бағишланган бир неча юз постлар остида 3 мингга яқин изоҳ қолдирган. Бунга “Ботнадзор” Телеграм канали эътибор қаратди.
Ботлар қолдирган шарҳларнинг асосий мавзулари орасида “жавоб” таҳдидлари, Россия ядровий доктринасидаги ўзгаришларни эслатиш, АҚШ президенти Жо Байденни ҳақорат қилиш, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мақташ ва Украинага етарли миқдорда ракета етказиб берилмагани ҳақидаги даъволар бор.
17 ноябрь куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага Россия ҳудудига зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бергани маълум бўлди. 19 ноябрь куни “РБК-Украина” агентлиги Украина мудофаа кучларидаги манбасига таяниб, Украина қуролли кучлари Брянск области Карачев шаҳри яқинида, Украина чегарасидан 130 км узоқликда жойлашган ҳарбий объектга ATACMS ракетаси билан зарба бергани ҳақида хабар берди. Бу маълумотни РФ қуролли кучлари тасдиқлади.
Шарҳлар