“Крокус”даги теракт иши бўйича тўрт нафар гумондорга қўйилган айблов қайта таснифлади

фото: ria.ru

Тергов “Крокус Сити Холл”даги теракт иши бўйича тўрт нафар гумондорга қўйилган айбловларни қайта таснифлади. Бу ҳақда адвокат Александр Яринга таяниб, “ТАСС” хабар беради.

“Айни дамда Аминжон ва Диловар Исломовлар, уларнинг отаси Исроил Исломов ва Алишер Қосимовларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-1-моддаси 3-қисми бўйича қайта айблов эълон қилинди”, — дейди адвокат.

Илгари Исломовлар ва Алишер Қосимовга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми «б» банди (одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати) билан айбланган эди. Айни пайтда уларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-1-моддаси 3-қисми (террорчилик фаолиятига шериклик натижасида террорчилик ҳаракатини содир этиш) бўйича айблов қўйилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.