Крокусдаги теракт қурбонларининг фарзандлари Тошкентдан уйларига кузатилиб қўйилди

Foto: Uzbekistan airports

Москвадаги “Crocus city Hall”даги теракт оқибатида жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида икки ҳафта дам олди. Бир кун аввал Тошкент аэропортида бир гуруҳ болалар тантанали равишда уйларига кузатиб қўйилди.

Ўзбекистонда болалар учун дам олиш тадбирлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан республиканинг бир қатор вазирлик ва идоралари кўмагида ташкиллаштирилди. Транспорт прокуратураси Тошкент аэропорти билан ҳамкорликда бир гуруҳ болаларни кутиб олиш ва кузатиш тадбирлари ташкил этди.

Аввалроқ, “Crocus city Hall”даги теракт оқибатида жабрланган оилалар фарзандлари Ўзбекистонда етиб келгани ҳақда хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.