Кучли чанг бўрони сабабли Бухоро аэропортида самолётларни қабул қилиш чекланди
Ноқулай об-ҳаво шароити – кучли чанг бўрони, кўриш масофасининг 500м гача пасайиши сабабли “Бухоро” аэропортида соат 11:40 гача ҳаво кемаларини қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар беряпти.
«Шу муносабат билан “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY21 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:56 да Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўнди. Йўловчилар ер усти транспортида Бухорога етказилган», – дейилади хабарда.
Шунингдек, бугунги ҲЙ285/286 рейслари ўзгартирилган жадвал ва йўналиш бўйича амалга оширилади:
HY285 Навоий – Истанбул, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да.
HY286 Истанбул – Бухоро, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 19:15 да, Бухорога етиб келиш 23:25 да.
HY22 Бухоро – Тошкент, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 00:01 да, Тошкентга етиб келиш соат 01:00 га режалаштирилмоқда.
Шарҳлар