Кучли қор сабабли Тошкентда бир нечта рейс ушланиб қолди
Uzbekistan Airways АЖ об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани сабабли бугунга режалаштирилган айрим рейсларнинг вақти кечиктирилиши ҳақида хабар берди.
«Ушбу муносабат билан, барча йўловчилар Uzbekistan Airways АЖ Алоқа маркази томонидан қатновларнинг кечиктирилиши борасида хабардор қилинишларини эслатиб ўтамиз», – дейилади хабарда.
«Новости ташкентского неба» Телеграм-канали берган хабарга кўра, қуйидаги рейсларнинг парвоз вақти кечиктирилган:
HY-271 Тошкент(TAS) – Истанбул (IST)
HY-717 Тошкент(TAS) – Душанбе (DYU)
HY-333 Тошкент(TAS) – Дубай (DXB)
HY-761 Тошкент(TAS) – Алмати (ALA)
HY-051 Тошкент(TAS) – Урганч (UGC)
HY-011 Тошкент(TAS) – Нукус (NCU)
Барча самолётларга музлашга қарши мажбурий ишлов берилиши кутилаётгани қайд этилади. Ушбу процедура парвоз пайтигача самолёт юзасида музлаган ёғинларни бартараф этиш ва уларнинг кейинги пайдо бўлишининг олдини олиш учун зарур.
Шарҳлар