Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.М. фуқаро Н.Ж.ga инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 47 дона “Регапен” номли дори воситасини 3,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, фуқаро M.M.ning бошқарувдаги “Матиз” русумли автомашинаси салонида “Регапен”, “Зардекс”, ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари, кўринишидан шубҳали бўлган 1 дона ёзувсиз идишда суюқлик, гугурт қутида қора рангдаги 2 дона думалоқ шаклдаги гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Шарҳлар