Кучли тасир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди
Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “Van holl” русумли йўловчи ташиш автобуси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган.Транспорт воситасини кўздан кечириш натижасида, автобуснинг салон қисмида 120 дона “ФEНОБАРБИТАЛ-3Н 100 МГ” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасидаги тезкор тадбирда эса Қўқон – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Бектемир тумани ҳудудида тўхтатилган.
“Автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, унинг орқа ўриндиғида турган қизил рангли, электр токи ёрдамида ишлайдиган печка ичига аввалдан яшириб жойлаштирилган 1 турдан иборат, жами 896 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.
Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар