Кучли ёмғир натижасида Миробод ва Сергели туманлари қисман чироқсиз қолди

Фото: kun.uz

Кучли ёмғир натижасида Тошкент шаҳридаги 110/35/10 кВ кучланишли “Тепличная” подстанциясида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Бунинг натижасида Миробод ва Сергели туманлари истеъмолчилари қисман (3 минг 750 та) электр таъминотидан узилган. Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда», – дейилади хабарда.

Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб берилиши таъминланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз дейилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.