Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида кумиш медалларни қўлга киритишди
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Қирғизистонда ўтказилган Осиё чемпионатида иккита кумуш медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Вазни 86 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида иштирок этаётган Жавраил Шапиев финалда қозоғистонлик Азамат Даулатбековга имкониятни бой бериб қўйган.
Вазни 92 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида қатнашган Шерзод Поёнов финалда эронлик Амирҳоссаин Ферузпурга ютқазиб қўйган.
Шу тариқа, Ўзбекистон полвонлари чемпионатни битта бронза ва иккита кумуш медал билан якунлаган.
Улашиш:
Шарҳлар