Кушербаев: Захарова Ўзбекистонга келиши номақбул бўлган шахслар рўйхатида биринчи ўринда туриши керак

Фото: Международный пресс-клуб

Расул Кушербаев Тошкент мактабларидан бирида русийзабон бола билан юз берган воқеа ҳақида гапириб, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захаровани Ўзбекистонга келиши номақбул бўлган шахслар рўйхатига киритишни таклиф қилди.

“Биз ҳеч қачон Россиянинг ички ишларига, хусусан, рус мактабларида содир бўлаётган воқеаларга аралашмаганмиз. Бу Россия учун фақат ички масала.

Шу боис Россия ТИВ вакили Мария Захарованинг Тошкент мактабидаги воқеа билан боғлиқ Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашуви шунчаки тасодифий гап эмас.

Афсуски, заҳарли баёнотлари чегара билмайдиган Захарованинг бошқа халқлар ва мамлакатларнинг ички ишларига аралашиши илк бор бўлаётгани йўқ.

Бундан ташқари, у Ўзбекистонни босиб олишга чақирган россиялик сиёсатчининг хатти-ҳаракатларига изоҳ берар экан, Захарова Ўзбекистон ҳақида камситувчи баёнотларни ҳам қилганини айтади.

Шу боис яқинда Сенат томонидан қабул қилинган қонунга мувофиқ, Захаровани “Ўзбекистонга кириши тақиқланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати”га киритиш вақти келди. Бу рўйхатда у биринчи ўринда туриши керак. Токи бу одам ўзининг ҳақоратли ва шовинистик баёнотлари учун ниҳоят жавоб берсин”, — деб ёзади сиёсатчи.

Қайд этамиз, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистонни русийзабон болага нисбатан шафқатсиз муносабатни баҳолашга чақирганди.

Бунга жавобан Олий Мажлис депутати Алишер Қодиров Тошкент мактабларидан бирида русийзабон бола билан содир бўлган воқеага изоҳ бериб, Россия томонига Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашмасликни ва ўзининг ички муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратишни тавсия қилди.

Шерзодхон Қудратхўжа ҳам бу ҳолат ҳақида гапирди. У ўқитувчининг ўқувчига нисбатан куч ишлатишини номақбул деб атади. Бироқ, унинг нуқтаи назарига кўра, «ташқаридан бу даҳшатли, аммо маҳаллий ҳодисага миллатлараро ва тиллараро маъно беришга уриниш» ҳам қабул қилиниши мумкин эмас.

Бугун, 27 сентябрь куни эса, Россия Федерацияси сенатори Алишер Қодировга ҳозир аҳволи оғир бўлган бир давлатнинг тақдири ҳақида эслатди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.