Куз-қиш мавсумида табиий газ билан барқарор таъминлаш учун 63,4 км тармоқлар таъмирланди

Foto: yuz.uz

2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ билан барқарор таъминлаш учун 63,4 км тармоқлар таъмирланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ мутасаддилари маълум қилди.

Бугунги кунда республикадаги 8 миллиондан ортиқ истеъмолчилар узлуксиз табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ билан барқарор таъминлаш учун ҳудудларда 63,4 км тармоқлар таъмирланди, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар учун 59,1 км янги газ тармоқлар қурилди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидаги 282 мингдан ортиқ маънан эскирган газ жиҳозлари хавфсиз, самарадорлиги юқори ва энерготежамкор жиҳозларга алмаштирилиб, йиллик 61,2 млн куб метр табиий газни иқтисод қилишга эришилди.

«Маҳаллабай» ишлаш тизими йўлга қўйилиб, бевосита маҳаллада ишлашга 4,5 мингдан ортиқ ходим йўналтирилди ва табиий газ билан таъминланадиган 6,1 мингдан зиёд маҳалла қамраб олинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.