Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай кетмоқда
Жорий йилда 15та объектда 9 та қозонхона ва 55 км иссиқлик тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган, деб хабар берди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти кўп қаватли уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Жорий йилда 5 409 та кўп квартирали уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида таъмирлаш режалаштирилган.
Бунинг учун бошқарув ташкилотларининг 149 млрд сўм маблағлари жалб қилинди.
Мазкур ишларни ташкил этиш учун бошқарув ташкилотларнинг имконияти етарли. Чунки, уларда 17мингдан ортиқ зарур техника ва ускуналар, 12 мингга яқин ишчи-ходим мавжуд.
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар бошқарув органлари томонидан кўп квартирали уйларга 692 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган ва 512 млрд сўм мажбурий бадаллар ундирилди.
Ушбу маблағлар ҳисобидан 4 978 та уйлар таъмирланди.
Режалаштирилган ишлардан ташқари 311 та уйнинг том қисми, 1 328 та кириш йўлаклари, 390 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари, 174 та уйларнинг фасад қисми таъмирланиб, 410 та кодли қулфли темир эшиклар ўрнатилди.
Бошқарув органлари томонидан ушбу ишларни ўз вақтида бажариш учун ундирилаётган бадал пулларини биринчи навбатда уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун сарфланиши назоратга олинган.
Жорий йилнинг 1 октябрга қадар яна 41 млрд сўм ҳажмдаги таъмирлаш ишлари бажарилади. Ҳудудий ҳокимликлар, “Худудий электр тармоқлари” корхоналари билан ҳамкорликда республикадаги 39 334 та уйларнинг 374 мингдан ортиқ электр хўжалик обектларини хатловдан ўтказиб “қизил” “сариқ” “яшил” тоифаларга ажратилди ва “қизил” тоифадаги 100 мингдан ортиқ шитлар мукаммал таъмирланди.
Мавжуд кўп квартирали уйларнинг 25 694 таси, яъни 1 млн 49 мингта хонадонлар марказлашган ва индивидуал иссиқлик энергияси билан таъминланган.
Шарҳлар