Бельгиянинг дунёга машҳур ресторанлар тармоғи Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Foto: Wikipedia

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Бельгиянинг Le Pain Quotidien халқаро ресторанлар тармоғи ва Ўзбекистоннинг RestofFoods компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ҳужжатга кўра, Le Pain Quotidien ресторанлар тармоғи яқин вақт ичида Ўзбекистонда ўз фаолиятини йўлга қўяди.

Le Pain Quotidien халқаро ресторанлар тармоғи 1990 йилда Брюссель шаҳрида Ален Кумон томонидан ташкил этилган. Ушбу тармоқнинг 260 дан ортиқ ресторанлари дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларида, жумладан, Бельгия, Нидерландия, Буюк Британия, Франция, Швейцария, Бразилия, Испания, БАА, Кувайт ва Қатарда мавжуд.

Le Pain Quotidien’нинг муаллифлик рецепти асосида тайёрланадиган маҳсулотлар, жумладан нон, турли хил салатлар, сэндвичлар, ичимликлар, тарталетка ва тартинлар хўррандалар орасида юқори талабга эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.