Сурхондарёда Labo ҳайдаб юрган 7-синф ўқувчисининг отасига чора кўрилди (видео)
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар беришича, Ангор тумани “Зартепа” маҳалласи ҳудудидан Labo русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётган вояга етмаган болани (7-синф ўқувчиси) шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар бир неча маротаба кўриб гувоҳи бўлган. Шундан сўнг маҳаллага бириктирилган ЙПХ ходимларига хабар бериб, ушбу ҳуқуқбузарликни бартараф этишлари сўралган.
Ҳолат Ангор тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори капитан Санжар Менглибоев томонидан ўрганилиб, боланинг отаси иштирокида муҳокама қилинди ва белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Улашиш:
Шарҳлар