Бухорода Lacetti 2 кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди
2 октябрь куни соат 05:54 ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Эски-қалъа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-76-сонли автомобиль йўлининг 1-км.да О.М. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомобиль Қоракўл тумани марказидан Автобошбекат томон ҳаракатланиб бораётган вақтида 15-сонли ИДУМ тўғрисида жойлашган тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўзига нисбатан ўнгдан чапга ўтаётган икки нафар пиёдаларни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ҳодиса натижасида бир нафар пиёда олган тан жароҳатлари туфайли Қоракўл туман касалхонасида вафот этган. Иккинчи пиёда ҳозирги кунда касалхонада даволанмоқда.
Ўша куннинг ўзида ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳайдовчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Шарҳлар