Ле Фигаро Франция ва Британиянинг Россияга чуқур зарба беришга рухсати ҳақидаги маълумотларни ўчириб ташлади

фото: youtube.com

Ле Фигаро нашри Франция ва Буюк Британиядан Украинага етказиб берилган узоқ масофали ракеталар билан Россия ҳудудига чуқур зарба беришга рухсат берилгани ҳақидаги маълумотни олиб ташлади. Маълумотлар  17 ноябрь куни эълон қилинган.

Аввалроқ веб-сайтдаги мақолада «Француз ва Британия Украинага «Сторм Шадоw/СCАЛП» ракеталари ёрдамида Россия ҳудудига чуқур зарбалар беришга рухсат бергани» айтилган эди.

Янгиланишдан сўнг, АҚШ президенти Жо Байденнинг узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсати ҳақидаги маълумотлар Тҳе Неw Ёрк Times ва АФПга ҳавола билан қолди.

Мақола сарлавҳасида ҳам унинг 17 ноябрда эълон қилингани, 18 ноябрда унга ўзгартиришлар киритилгани айтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.