Леон шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатида оғир атлетикачиларимиз 4 медалга эга бўлди
Ёш оғир атлетикачиларимиз Испаниянинг Леон шаҳрида ўтаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлашди. 7 нафар спортчи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Батафсил:
Олтин медал:
-89 кг: Диёрбек Эрматов (даст кўтариш)
Кумуш медал:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (силтаб кўтариш)
-73 кг: Ҳусунбой Матрасулов (даст кўтариш)
Бронза медал:
-59 кг: Нигора Абдуллаева (икки кураш)
Қайд этиш жоиз, барча спортчиларимиз “А” гуруҳида медаллар учун кураш олиб боришди. 4 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарила олмаган бўлсалар ҳам, ўзлари учун улкан тажриба орттирдилар.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган барча атлетларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари, мамлакат оғир атлетика федерациясини самимий қутлайди.
Шарҳлар