LG компанияси ўзининг Россиядаги заводини Ўзбекистон ёки Қозоғистонга кўчириши мумкин

Источник: РБК

Жанубий Кореянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи LG компанияси Россиядаги заводини ёпиш ва ишлаб чиқаришни Қозоғистон ёки Ўзбекистонга кўчиришни режалаштирмоқда, деб ёзади The Village нашри «Коммерсантъ»га таянган ҳолда.

Нашр маълумотларига кўра, LG компанияси Москва вилоятидаги совутгичлар, кир ювиш машиналари ва телевизорлар ишлаб чиқарадиган заводини ёпишни режалаштирмоқда. Энди компания Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида релокация вариантларини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистонда Самсунг техникаси ҳам ишлаб чиқариладиган Artel компанияси билан музокаралар олиб борилди. Арзон ишчи кучи туфайли ишлаб чиқаришни Ўзбекистонга ўтказиш фойдалироқ, аммо Қозоғистонда тўлаш лаёқати юқори бўлган истеъмолчилар кўпроқ, дейди экспертлар.

Қайд этилишича, 1998 йилдан бери LG заводи Алматада аллақачон фаолият юритиб келаётганди, бироқ у бир неча йил аввал ёпилган. Ҳозир Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги LG билан янгисини очиш масаласини муҳокама қилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.