«Like» учун отасини калтакламоқчи бўлган йигит 15 суткага қамалди

Foto: IIB axborot xizmati

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «like» учун отасини калтакламоқчи бўлган йигит ҳақидаги видео тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра 2000 йилда туғилган фуқаро У.С. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Маълумот учун, фуқаро У.С агар видеоси 24 соат ичида 100 000 та «like» йиғса, отасини калтаклашини, 200 000 та «like» йиғса қариялар уйига жойлаштиришга ваъда берган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.