Ливанда портлаган пейжерлар Будапештда ишлаб чиқарилган
Тайваннинг Gold Apollo компанияси Ливан бўйлаб минглаб Ҳизбуллоҳ жангариларидаги портлаган пейжерларни ишлаб чиқаришга алоқаси йўқлигини билдирди. Тайбэйда аниқлик киритишларича, пейжерлар шартнома бўйича Тайвань брендидан фойдаланиб, мустақил равишда маҳсулот ишлаб чиқарадиган Венгриянинг BAC Consulting KFT компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
«AR-924 пейжер модели BAC томонидан ишлаб чиқарилади ва сотилади. Биз фақат брендимиз учун товар белгисига рухсат берамиз ва бу маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқаришда иштирок этмаймиз», – дейилади Gold Apollo баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ливанда Ҳизбуллоҳ жангарилари буюртма қилган пейжерлар оммавий равишда портлаган. Reuters хабарига кўра, Исроил разведкаси беш мингга яқин қурилмани портловчи моддалар билан тўлдирган. Associated Press агентлигининг хабар беришича, портлашлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 3000 га яқин киши жароҳатланган, 200 киши оғир аҳволда.
Шарҳлар