Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Фото: https://t.me/bakhtiyor_saidov/

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургнинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Том Рисен билан учрашиб, уни янги лавозимга тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш, шериклик муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Саидов ўзининг Телеграмъдаги каналида Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича вазирликлар олдида катта ишлар турганини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.