Логопед Дилором Жабборова хеч қандай марказ ташкил этмаган

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда “дефектолог” Д.Ж. га тегишли “Овоз” маркази ташкил этилганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Болалар омбудсмани мутасадди идоралар билан биргаликда мазкур ҳолатни ўрганган.

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълумотларига кўра, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида фуқаро Д.Ж. га тегишли “Овоз” номли ҳеч қандай таълим муассаса қайд этилмаган ва мазкур ҳудудда сўнгги вақт мобайнида ҳам бундай турдаги ҳеч бир нодавлат таълим муассаса очилмаган.

Хабарга кўра, «“Овоз” МЧЖга тегишли “Овоз академияси ўқув маркази” Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу марказ Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида ижара шаклида ўз фаолиятини бошлаган. Д.Ж. эса ушбу масканни очилиш маросимида ташкилотчилар томонидан реклама мақсадида таклиф этилган».

Аввал Дилором Жаббаровага нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда жиноят иши тергови давомида Д.Ж.нинг болалар дудуқланиши муаммосига оид ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши тўхтатилган бўлиб, у бундай хизмат кўрсатишни давом эттирмаслик юзасидан тегишли тартибда огоҳлантирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.