Лолагул Қаллиханова Тажимуратовнинг гапларига алданганини билдирди
Makan.uz сайтининг таъсисчиси Лолагул Қаллиханова Қорақалпоғистондаги воқеаларга бағишланган Бухоро вилоят судининг суд мажлиси давомида ўз айбини тўлиқ тан олди. бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар беради.
«Судланувчи Л. Каллыханова ўз кўрсатмаларида айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб, судланувчи Д. Тажимуратовнинг Нукус шаҳрида митинг ўтказиш ҳақида Жўқорғи Кенгес раиси номига ариза қолдирганлиги ҳақидаги хабарига алданиб, унинг ушбу гапларига ишониб қолганлиги, шу сабабли ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида билдириш ҳамда видеороликлар чиқарганлиги, лекин бу ҳолатлар аҳолини бунчалик даражада кўтарилиб кетишини билмаганлиги, Д. Тажимуратовнинг алдовига учганлиги, ушбу қилмиши оқибатида одамлар вафот этганлиги, уларнинг ўлимида эса ўзини ҳам айбдор деб билишини, шу сабабли ўзини кечирмаслигини, ўзига қўйилган барча айбловларни тўлиқ тан олишини билдирди.», – дейилади хабарда.
Журналист, Makan.uz сайтининг таъсисчиси Лолагул Қаллиханова (1989 йил) 104-модда 3-қисми «а» банди билан 28-модда (икки ёки ундан ортиқ шахсга қасддан баданга оғир шикаст етказишга шериклик) орқали, 159-модданинг 4-қисми (Ўзбекистон Республикасининг ҳокимиятни эгаллаб олиш ёки конституциявий тузумини ағдариш учун фитна уюштириш) 244-модданинг 3-қисми (шахсга нисбатан зўравонлик, талон-тарож қилиш, ўт қўйиш, мулкка зарар етказиш ёки йўқ қилиш, қаршилик кўрсатиш билан бирга оммавий тартибсизликлар уюштириш) ҳокимият вакилига қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган бошқа нарсаларни қўллаган ҳолда ёки қўллаш таҳдиди билан, шунингдек оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этган ҳолда) ва 244-1-модданинг «а», «б», «д» бандлари (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, олдиндан келишиб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, Интернет орқали) билан айбланмоқда.
Шарҳлар