Лондон ва Париж Байден орқали Киевни Россияга зарба беришига кўндирмоқчи
Британиянинг Тҳе Телеграпҳ газетаси манбаларга таяниб ёзишича, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Франция президенти Эммануел Макрон Жо Байденни 2025-йил январида Оқ уйни тарк этишидан олдин Киевга Россия ҳудудининг ичкарисига Сторм Шадоw ракеталари билан зарба беришга рухсат беришга кўндирмоқчи. Стармер ва Макрон ушбу масалани 11-ноябрь куни Парижда биргаликда муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.
Британия ҳукуматидаги юқори мартабали манба газета билан суҳбатда шундай дейди: “Биз 20-январга (Трампнинг инаугурация куни) қадар бўлган вақтни иложи борича самарали фойдаланишни истаймиз, кейинги АҚШ маъмурияти келгунига қадар ҳеч нарсани кечиктириб бўлмайди.»
Бошқа бир манба газета билан суҳбатда Жо Байден Оқ уйни тарк этишидан олдин яқин ҳафталар ичида Киевга қўшимча молиявий ёрдам кўрсатишни режалаштираётганини билдирди.
Сайлов кампанияси давомида Трамп Оқ уйга қайтиши билан Украинадаги урушни “24 соат ичида” тугатишини айтган эди. Тҳе Телеграпҳ нашри Трампнинг Украинага нисбатан режалари билан боғлиқ хавотирлар ўтган дам олиш кунлари яна кучайганини қайд этади. Чунки унинг собиқ ҳукуматидаги Украинани қўллаб-қувватлаётган икки аъзоси — Майк Помпео ва Никки Хейли — бу сафар Трампнинг маъмуриятида ўрин олишмайди.
Шарҳлар