Лондонга Ўзбекистоннинг янги элчиси ташриф буюрди
14 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
У 2018 йилдан буён Малайзиядаги элчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди. Ёши 45 да. Бирмингем университети (Буюк Британия), Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтининг (ҳозирги университет) битирувчиси.
2000 йилдан ташқи сиёсий идора тизимида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. Кейин Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича дирекциясини бошқарган. Францияда элчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Италия ва Португалияда ҳам элчи бўлиб ишлаган.
Равшан Усмонов 2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Саид Рустамовнинг ўрнини эгаллади.
Шарҳлар