“Лоробен” дори воситасининг нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди

Фото: янги ўзбекистон

“Лоробен” дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқарилишига чек қўйилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 60 млн жарима қўлланилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.

«Вазирликка 2024 йил 1-чорак бўйича келиб тушган жами 35 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 76 фоизи қонуний ҳал этилди ҳамда фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди», – дейилади хабарда.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 3 179 та тақдимнома киритилган, 3 830 нафар шахслар маъмурий, 1 169 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.

Судларга 189 млрд. сўмга яқин 3 030 та даъволар (аризалар) киритилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.