Лукашенко: аёл киши Беларусни бошқара олмаган бўларди
Беларусь президенти Александр Лукашенко аёл киши унинг мамлакатини бошқара олмаслигини билдирди. Унинг аниқлик киритишича, Беларусь президенти олий бош қўмондондир ва бу “энг оғир иш”, дея хабар беради “Белта” давлат агентлиги.
“Беларусда, Худо кўрсатмасин, аёл киши сайланмасин. (…) Беларусда президент бош қўмондон. Кейин, бу энг қийин иш. Аёлни бундай юклашнинг ҳожати йўқ, бу тантанали лавозим эмас. Балки вақт ўтиши билан биз шундай услубга келармиз. Аммо ҳозирча у бошқача. (…) Мен аёллар олдида тиз чўкаман ва уларнинг ролини умуман камситмайман. Лекин улар ёнимизда бўлиши керак”, – дейди Александр Лукашенко.
Улашиш:
Шарҳлар