Кўзи ожизларга йул кўрсатувчи кўзойнак яратилди

Фото: 3seaseurope.com

Руминиянинг «Lumen» стартапи кўзи ожизлар учун очиқ майдонларда бемалол ҳаракатланишига ёрдам берувчи йўналтирувчи кўзойнакларини ишлаб чиқди.

Қурилма камералар ва лидарлар ёрдамида худди автопилотдек тўсиқларни аниқлайди ва кейин йўналишни ўзгартириш учун тебранма ҳаракат ва овозли сигналлардан фойдаланади.

Ҳозирда кўзойнаклар якуний клиник синовлардан ўтмоқда ҳамда 2024 йилнинг охирида сотувга чиқарилиши режалаштирилган, бироқ нархи ҳали эълон қилинмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.