Луонг Куонг Ветнам президенти этиб сайланди.

Foto: TACC

Луонг Куонг Ветнам президенти этиб сайланди, – деб хабар бермоқда ТАCC.

Уни биринчилардан бўлиб, Путин  Ветнам президенти этиб сайлангани билан табриклади.

«Ветнам Социалистик Республикаси Президенти лавозимига сайланганингиз билан самимий табриклайман. Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик руҳида ривожланиб бормоқда. Президент сифатидаги фаолиятингиз барча соҳаларда самарали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади, деб умид қиламан. Бу, шубҳасиз, дўст Россия ва Ветнам халқларининг туб манфаатларига жавоб беради ва Осиё-Тинч океани минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга мос келади. Сизга муваффақиятлар, шунингдек, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман», -деган ўз табригида Владимир Путин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.