Маҳаллалардаги майдончалар ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилиши мумкин
Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга қаратилган таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Давлат спорт мактабларида адаптив спорт бўйича гуруҳлар ташкил этиш, маҳаллалардаги майдончаларни ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам мослаштириш таклиф этилмоқда.
“ERP-спорт” электрон тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг алоҳида ҳисобини юритиш орқали уларнинг имкониятига мос спорт турлари автоматик аниқланади.
Реабилитация марказларида жисмоний терапия, механотерапия, физиотерапия каби замонавий реабилитация усулларини қўллаш кенгайтирилади.
Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлашга ҳам эътибор кучайтирилади. Бу йўналишда халқаро мусобақаларда ғолиб бўлганлар ҳамда уларнинг мураббийларини моддий рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
Шарҳлар