Маданий мерос агентлиги эски ТошМИ биноси бузилиши ҳақидаги хабарни рад этди

старое здание ТашМИ
Фото: Агентство культурного наследия

Facebook ижтимоий тармоғида Тошкентдаги “Эски ТошМИ” тиббиёт академияси бинолари бузилиши ҳақида хабар тарқалди. Маданий мерос агентлиги департаменти вазиятни жойида ўрганиб чиқди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Кўчмас мулк, моддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Яшнобод туманида жойлашган Академиянинг 29-сонли тиббиёт бўлими биноси, маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Ушбу тиббиёт муассасаси 19-асрда қурилган, ҳозирда бино давлат мулки ҳисобланади.

2024 йил 3 январь куни Тошкент шаҳар Маданий мерос департаменти вакиллари воқеа жойига бориб, муаммони ўрганганида, ҳеч қандай қурилиш ёки таъмирлаш ишлари олиб борилмаётгани маълум бўлди, дейилади агентлик хабарида.

“Тиббиёт маркази раҳбариятига бинода қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгашининг тегишли рухсатномаси асосида ва баҳолаш лойиҳасини тақдим этиш йўли билан иш бошлаш, зарурлиги тушунтирилди.

Бошқарманинг эслатишича, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига мувофиқ “Давлат мулки бўлган маданий мерос объектларини ўзлаштириш ёки хусусийлаштириш мумкин эмас”лиги белгиланган.

“Маданий мерос агентлиги кенг жамоатчилик бундай ҳолатларга бефарқ эмаслиги ва маданий мерос объектларини асраб-авайлашга ҳисса қўшаётгани учун ўз миннатдорчилигини билдиради”, — дея хулоса қилади агентлик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.