Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракти тўлиқ қоплаб берилади
Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) асосида давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бу тартиб Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Иқтисодий ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академияси учун ҳам амал қилади.
Бунинг учун талабгор тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15-сентябргача ариза билан мурожаат этади.
Қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
— 15-сентябрдан кечиктириб топширилган аризаларга;
— табақалаштирилган тўлов-контракт тўловларига;
— қўшма таълим учун.
Қўшимча маълумотлар:
- магистратурада ўқийдиган барча талаба-қизларнинг контракти тўлаб берилади. «Фақат кам таъминланган аёлларга тўланади» деган тушунча хато. Фақат 15-сентябргача ариза бериш керак.
- қўшма таълим шаклида ташкил қилинган магистратура мутахассисликлари учун контракт тўлаб берилмайди. Гарчи ушбу қўшма таълим давлат ОТМда бўлса ҳам.
Шарҳлар