Магистратурага киришда тил сертификати бекор бўлаётгани хақида хабарлар тарқалмоқда
Ижтимоий тармоқларда магистратурага киришда тил билиш сертификати бўлиш талаби бекор бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Бунга ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида муносабат билдирди.
Қайд этилишича, айни кунларда магистратурага кириш учун хорижий тил билиш сертификатига оид талабни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ. Ва катта эҳтимол билан ушбу талаб бекор бўлмайди, сертификат сўраш давом этаверади.
«Мазкур масала бўйича бир нечта масъуллар билан, яъни айнан қарор қабул қилувчи инсонлар билан гаплашдим. Айни кунларда магистратурага кириш учун хорижий тил билиш сертификатига оид талабни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ. Ва, катта эҳтимол билан, ушбу талаб бекор бўлмайди, сертификат сўраш давом этаверади. Шунга қараб тайёргарлигингизни кўринг», – дейилган ҳуқуқшунос постида.
Шарҳлар