23 нафар маҳбус оиласи бағрига қайтарилди
Когондаги 1-жазони ижро этиш калонниясида жазо муддатини ўтаётган 23 нафар маҳбус Президент фармони асосида авф этилди. Уларнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, тузалиш йўлига қатъий ўтгани сабаб яна бир имконият тақдим қилинди.
«Президентимизга рахмат, мени авф этдилар. Адашиб қолганимни кеч англаб етдим. Лекин энди ҳаётда меҳнат қилиб ўз ўрнимни топаман. Фарзандларим тарбиясига алоҳида эътибор қаратаман», – деди оиласи бағрига қайтаётган 4 нафар фарзанднинг отаси Фарҳод Аҳролқулов.
Шунингдек, Бухородаги бошқа жазони ижро этиш калонияларидан ҳам бир қатор шахслар оиласи бағрига жўнаб кетди ҳамда қилган иши хатолигини англаган 10 дан ортиқ фуқаронинг жазо муддати қисқартирилди.
«3 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 1 йилда озод этилдим. Президентимиз фармони асосида авф этилиб, озодликка чиқаяпман. Бунинг учун мингдан минг раҳмат айтаман. 1 йил қамоқда ўтирган бўлсам, мен учун 10 йилдек туюлди. Фарзандларим, набираларимнинг соғинчи билан яшашга ҳаракат қилдим. 96 ёшдаги онамнинг дуоларини олишим керак. Қилган ишимдан пушаймонман», -дейди авф этилганлардан бири Бахтиёр Ғуломов.
Шарҳлар