Махмуд Муродов россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши майдонга тушди
Айни кунларда Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) бўлиб ўтаётган UFC Fight Night 235 турнирида россиялик Алиасхаб Хизриев ва Ўзбекистон вакили Махмуд Муродов ўртасидаги жанг кутилмаган натижа билан якунланди.
Жанг 11 сония давом этди. Хизриев беихтиёр бармоғи билан Муродовнинг кўзига урган, шундан сўнг Муродов жангни давом эттира олмаган. Шу тариқа учрашув натижа эълон қилинмасдан якунланди.
28 ёшли Хизриев учун бу чиқиш UFC шафелигида ўтказилган дебютга айланди. Бунгача у ММАда 14 та жанг ўтказиб, 14 тасида ғалаба қозонган.
Улашиш:
Шарҳлар