Махмуд Муродовнинг UFC турниридаги кейинги жанги санаси эълон қилинди
Махмуд Муродовнинг UFC турниридаги навбатдаги жанги 4 май куни бўлиб ўтади, дея хабар беради Olamsport.
Ўзбекистонлик жангчи Бразилияда бўлиб ўтадиган UFC 301 турнирида иштирок этади. Муродовнинг рақиби ҳозирча номалум.
Муродовнинг UFC турниридаги сўнгги жанги шу йилнинг февраль ойида бўлиб ўтганди. Россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши жанг ўтмаган деб тан олинди, чунки ўзбекистонлик жангчи кўзидан жароҳат олганди.
Улашиш:
Шарҳлар