Маиший чиқиндиларни қайта ишлайдиган 8 та завод қурилади
Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқарадиган 8 та завод қурилади. Бу заводлар Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари иштирокида 11 ҳудудда, жами 1,28 млрд АҚШ доллари қийматидаги лойиҳалар асосида барпо этилади. Заводлар йиллик 4,7 млн тонна чиқиндини қайта ишлаш орқали 2,1 млрд кВт/соат электр энергия ишлаб чиқаради ва полигонлар сонини беш баробарга қисқартиради. Бу ҳақида Экология вазирлиги хабар бермоқда.
Лойиҳаларга кўра, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида заводлар қурилиб, 2026-йилда ишга туширилади. Бу лойиҳалар орқали 1 200 та янги иш ўрни яратилиши, 152 млн м³ табиий газ ва 2,4 млн тонна иссиқхона газларининг камайиши кутилмоқда.
Шунингдек, бу ҳамкорликлар циркульяр иқтисодиёт, экологик барқарорлик ва аҳолига хавфли касалликларнинг камайишига ҳисса қўшади.
Шарҳлар